Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ).Таснифи,клиникаси.

С.З.Атажоновнинг 23 –майдаги  даволаш факультети 501-б гурух талабалари билан ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ).Таснифи,клиникаси” мавзусидаги очиқ амалий машғулотида иштирок этдик. Машғулот 6 академик соатга мўлжалланган. Машғулот бўйича меъёрий хужжатлар, календар-тематик режа, электрон ўқув-услубий мажмуа мавжуд.  С.З.Атажонов машғулотни ўз вақтида бошлади. Машғулотга талабаларнинг қатнашиши 100% ни ташкил қилди. Ўқитувчи машғулот мавзусини ўзбек,рус ва инглиз тилларида  эълон қилди. Машғулот “Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ).Таснифи,клиникаси”мавзусига бағишланган. Ўқитувчи томонидан машғулотнинг кириш қисмида  “Мияга хужум “ ўйини билан  машғулотни бошлади.

Иккинчи қисмда “Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ).Таснифи,клиникаси” мавзуси  унинг мақсади, вазифалари, мавзунинг долзарблигини презентация кўринишида  ўқитувчи томонидан баён қилди.

Презентация охирида видеороликлар талабалар эътиборига хавола қилинди.

Кейинги қисмда  талаба томонидан муляжда “Ўткир нафас етишмовчилигида биринчи ёрдам”алгоритми кўрсатилиб берилди.

Кейинги қисмда талабалар томонидан мустақил иш презентация кўринишида инглиз тилида ўтказилди.

Ва дарс охирида тест назорати ва дарахтга жойлаштирилган назоратли саволлар ёрдамида талабалар билимлари бахоланди.

Машғулот сўнггида мавзунинг ўзлаштирилиш даражасини аниқлаш мақсадида аудиторияга саволлар  берилди.

Машғулотда ўрганилиши керак бўлган материал ҳажми катта бўлишига қарамай, ўқитувчи вақтни тўғри тақсимлади, дарс хронометражига риоя қилинди. Ўзининг педагогик маҳоратини кўрсата билди. Машғулот  олдига қўйилган мақсад ва вазифалар тўлиқ бажарилди. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, С.З.Атажоновнинг машғулоти ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб берди.

Қарор қилинди: С.З.Атажоновнинг 23-майдаги  даволаш факультети 501-б гурух талабалари билан ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ).Таснифи,клиникаси”мавзусидаги очиқ амалий машғулоти қониқарли деб қабул қилинсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.