Кафедра жамоаси

Аваков Вячеслав Ервандович

Кафедра профессори

Узбекистонда анестезиология ва реаниматология кафедраси асосчиси.

1974 – 2009 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти кейинчалик Тошкент Тиббиёт Академияси “Анестезиология ва Реаниматология” кафедраси мудири, хозирги кунда шу кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Меҳнат стажи 52 йил, педагогик стажи 40 йил. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Аваков Вячеслав Ервандович Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги муаммолар ҳайъати аъзоси. “Ўзбекистон тиббиёт журнали” таҳрир ҳайъати аъзоси.

Профессор В.Е. Аваков жами 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, жумладан, 4 та дарслик, 50 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалари, илмий журнал ва тўпламларда қўплаб мақолалар нашр қилган, халқаро ва республика конференцияларда иштироқ этган. У фидойи ва жонкуяр илмий раҳбар томонидан 5 та докторлик ва 22 та номзодлик диссертациялари ёқланган. 1996 йил В.Е. Аваковнинг докторанти Акмалов А.С. “Ўзбекистон Республикаси Президент стипендияси совриндори” бўлган.

1984 йилда кафедра мудири Аваков В.Е. «Интенсивная терапия почечной недостаточности у беременных и рожениц и ее аспекты» мавзусида докторлик ишини ёклади.

Вячеслав Ервандович Аваков ўзининг илмий ҳамда педогогик фаолияти даврида виждонли, масъулиятли, ўзига ва талабаларга нисбатан талабчан устоздир. У кафедранинг “эндотоксемия и гомеостаз в процессе интенсивной терапии и реанимации”  илмий мавзуси рахбари.

Вячеслав Аваков мехнатлари учун хукумат томонидан олий даражада бахоланиб куйидаги орден ва медаллар билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш аълочиси       31.05.1978

СССР да хизмат кўрсатган врач  20.09.1980

Соғлом авлод учун 1 – даража  31.05.1998

Шухрат ордени                            08.09 2014

 Ибрагимов Нематжон Комилжонович

Кафедра мудири

1964  йилда туғилган миллати ўзбек 1992 йилда 2- ТошДавТИ нинг даволаш факультетини битирган. 1992-1999 йилларда 2-ТошДавТИ базасида интернатура, ординатура ва аспирантура ўтаган. 2000-йилда Ингаляционное введение аспирина в комплексной терапии у больных с длительной ИВЛ» мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2000-2003 йилларда кафедра ассистенти, 2003-йилдан кафедра доценти. 2011 йилдан ҳозирги кунгача анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири. Меҳнат стажи 31 йил, педагогик стажи 20 йил. Тиббиёт фанлари номзоди,  доцент. Ибрагимов Нематжон Комилжонович — ТТА Илмий кенгаши ва ТТА ҳузуридаги муаммолар ҳайъати аъзоси.

Н. Ибрагимов жами 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, жумладан, 10 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалари, илмий журнал ва тўпламларда қўплаб мақолалар нашр қилган, Н.К. Ибрагимов илмий раҳбарлигида 12 та магистрлик диссертациялари ёқланган. У олий тоифали анестезиолог реаниматолог. Кафедранинг “Эндотоксемия и гомеостаз в процессе интенсивной терапии и реанимации”  илмий мавзуси асосида докторлик диссертацияси химоя арафасида.

Шарипов Равшан Оллоёрович

Катта ўқитувчи Шарипов Равшан Оллаёрович – 1970 йилда Хоразм вилояти, Янгиарик туманида тугилган. 1993 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1993-1995 йй. – 1- Тошкент давлат тиббиёт институти – клиник ординатурада укиган. 1995 – 2005 йй. 1- Тошкент давлат тиббиёт институти “Анестезиология ва реаниматология” кафедраси ассистенти, 2005-2013 йй. – Тошкент тиббиёт академияси “Анестезиология ва реаниматология” кафедраси ассистенти, 2013 й. ҳ.в. – Тошкент тиббиёт академияси “Анестезиология ва реаниматология” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келяпти.

 

Юсупова Нихола Шавкатовна

Катта ўқитувчи

1969  йилда туғилган, миллати ўзбек. 1996 йилда 1 – ТошДавТИ нинг даволаш факультетини битирган. 1996-1997 йилларда 2 – ТошДавТИ анестезиология ва реаниматология кафедрасида  интернатура, 1999-2001 йилларда 2 – ТошДавТИ анестезиология ва реаниматология кафедрасида клиник ординатура, 2001 йилдан 2005 йилгача 2 – ТошДавТИнинг шу номли кафедрасида ассистент лавозимида ва 2005­–2007  йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида ассистент, 2007 йилдан шу кунгача Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида катта уқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Бектемирова Норбуви Тухтаевна

Катта ўқитувчи 1970  йилда туғилган, миллати ўзбек. 1997 йилда 1 – ТошДавТИ нинг даволаш факультетини битирган. 1997-1998 йилларда 2 – ТошДавТИ анестезиология ва реаниматология кафедрасида  интернатура, 1998-2001йилларда 2-ТошДавТИ 2-клиник шифохонаси  тугрукхона жонлантириш булимида анестезиолог реаниматолог  булиб ишлаган.

2001-2003 йилларда 2 – ТошДавТИ анестезиология ва реаниматология кафедрасида клиник ординатура, 2003 йилдан 2005 йилгача 2 – ТошДавТИнинг шу номли кафедрасида ассистент лавозимида ва 2005­–2014  йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида ассистент, 2014 йилдан шу кунгача Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида катта уқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Юсупова Бахтигул Джумабаевна

Катта ўқитувчи

1968  йилда туғилган, миллати қорақолпоқ. 1992 йилда 1 – ТошДавТИ нинг даволаш факультетини битирган. 1992-1994 йиллар 1 – ТошДавТИ анестезиология ва реаниматология кафедрасида клиник ординатура, 1994 йилдан 2005 йилгача 1 – ТошДавТИнинг шу номли кафедрасида ассистент лавозимида ва 2005 йилдан шу кунгача Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

 Нишонов Муроджон Расулжонович
Ассистент 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати Ўзбек. Тошкент Тиббиёт Академиясини тиббий-педагогика факультети битирувчиси. 2014-2017 йилларда ТТА Анестезиология ва Реаниматология кафедрасида магистратурада ўқиган. 2017 йилдан шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаб келаяпти.

Муротов Темур Малик Низомович
Ассистент 1987 йилда Қашқадарьё вилоятида туғилган. Миллати Ўзбек. 2012 йилда – Тошкент Тиббиёт Академиясини даволаш факультети битирувчиси. 2014-2017 йилларда ТТА Анестезиология ва Реаниматология кафедрасида магистратурада ўқиган. 2017 йилдан шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаб келаяпти.

  Расулов Акмал Джахангирович
Ассистент
 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати Ўзбек. 2007-2014 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясини даволаш факультетида ўқиган. 2014-2017 йилларда ТТА Анестезиология ва Реаниматология кафедрасида магистратурада ўқиган. 2017 йилдан шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаб келаяпти.