Аваков Вячеслав Ервандович

Кафедра профессори

Узбекистонда анестезиология ва реаниматология кафедраси асосчиси.

1974 – 2009 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти кейинчалик Тошкент Тиббиёт Академияси “Анестезиология ва Реаниматология” кафедраси мудири, хозирги кунда шу кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Меҳнат стажи 52 йил, педагогик стажи 40 йил. Тиббиёт фанлари доктори, профессор.          Аваков Вячеслав Ервандович Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги муаммолар ҳайъати аъзоси. “Ўзбекистон тиббиёт журнали” таҳрир ҳайъати аъзоси.

Профессор В.Е. Аваков жами 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, жумладан, 4 та дарслик, 50 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалари, илмий журнал ва тўпламларда қўплаб мақолалар нашр қилган, халқаро ва республика конференцияларда иштироқ этган. У фидойи ва жонкуяр илмий раҳбар томонидан 5 та докторлик ва 22 та номзодлик диссертациялари ёқланган. 1996 йил В.Е. Аваковнинг докторанти Акмалов А.С. “Ўзбекистон Республикаси Президент стипендияси совриндори” бўлган.

1984 йилда кафедра мудири Аваков В.Е. «Интенсивная терапия почечной недостаточности у беременных и рожениц и ее аспекты» мавзусида докторлик ишини ёклади.

Вячеслав Ервандович Аваков ўзининг илмий ҳамда педогогик фаолияти даврида виждонли, масъулиятли, ўзига ва талабаларга нисбатан талабчан устоздир. У кафедранинг “эндотоксемия и гомеостаз в процессе интенсивной терапии и реанимации”  илмий мавзуси рахбари.

Вячеслав Аваков мехнатлари учун хукумат томонидан олий даражада бахоланиб куйидаги орден ва медаллар билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш аълочиси       31.05.1978

СССР да хизмат кўрсатган врач  20.09.1980

Соғлом авлод учун 1 – даража  31.05.1998

Шухрат ордени                            08.09 2014